“Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси” ва “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан доимий комиссия вакиллари иштирокида қуйидаги саналарда комиссия йиғилишлари бўлиб ўтди.
2020 йил 10 февралда 3-сон комиссия йиғилиш;
2020 йил 28 февралда 4-сон комиссия йиғилиш;
2020 йил 6 июлда 5-сон комиссия йиғилиш;
2020 йил 28 октябрда 6-сон комиссия йиғилиш.
Бўлиб ўтган комиссия йиғилишларида тоифалари пасайтирилган баҳоловчилар шунингдек, гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган баҳоловчилар бўлмагани маълум қилинади.
Шунингдек,2020 йил якунларига кўра Агентлик томонидан 2021 йил
1 январь ҳолатига 8 нафар малакали баҳоловчига олий тоифа ҳамда 36 нафар баҳоловчига биринчи тоифа ва 30 нафар ходимга иккинчи тоифа гувоҳномалари берилди.